Отабек. Фото: Виталий Кавтарадзе / специально для «Новой»
— Я с 12 лет начал заниматься скалолазанием. Учился я в техникуме по специальности «инженер-геодезист». Но я знал, что геодезистом не буду.
В Москву я приехал в 19, это примерно 2003 год. Проработал тут два года, потом домой уехал, были небольшие проблемы. Через три года, в 2007-м, вернулся и практически безвылазно здесь, домой ездил, конечно, но буквально туда и обратно.
Первые года три-четыре, когда я только приехал, отношение москвичей было очень плохое. Потом со временем привык: сознание меняется, и уже не обращаешь ни на что внимание.
Грустный момент был, когда нам должны были денег за работы, но работодатель сильно задерживал. Мы копали мелочь под кроватью, рубль найти было счастьем. Это был 2004 год. На горсть мелочи мы покупали батон хлеба на всех. Потом я научился откладывать.
Жена моя тоже «висела», очень просилась со мной работать. Я отговаривал, но потом все же начал обучать. Она быстро научилась, но ей трудно вывешивать веревки, носить тяжести. Это делаю я. А она моет окна очень быстро, и ей очень нравится.
Семья и свобода делают меня самым счастливым человеком. Мне нравится, что я могу просто запланировать и взять выходной, а не работать с понедельника по пятницу.
Отабек с братом Улой обсуждают план работы перед началом дня. Фото: Виталий Кавтарадзе / специально для «Новой»
НА РОДНОМ ЯЗЫКЕ
Отабек Муратов, 33 ёшда,ЎзбекистонКасби: саноатальпинисти
Мен 12 ёшимдан бошлаб қоячилик билан шуғуллана бошладим. Балким , бу энг қувонарли хотира бўлса керак. Мактабга боришни мен унча ёқтирмас эдим, йиғинларга боришни ва қояларга чиқишни жуда ёқтирардим. Мактабга касалланганим ҳақида маълумотнома эмас, дарслардан озод этиш илтимос хатини олиб келардим. Айнан 15 ёшимда саноат альпинизмига келдим, у пайт болалар билан машғулотларга қатнай бошладик. Болалар ёз пайти ишлашаётган эдилар ва “Ёрдам беришга борасанми?”- дейишди. Мен эса рози бўлдим.
Мен инженер-геодезист мутахасислиги бўйича техникумда ўқиганман. Аммо геодезист бўлмаслигимни билардим.
Москвага 19 ёшимда келганман, бу тахминан 2003-йил. Бу ерда 2 йил ишладим, кейин уйга қайтдим, кичкина муаммолар бор эди . 3 йилдан сўнг, 2007-йили қайтиб келдим ва қарийб ҳеч қаёққа жилмасдан шу ердаман. Албатта, уйга борганман. Аммо том маънода бориб дарров қайтганман.
Энди келган пайтимнинг биринчи уч-тўрт йили москваликларнинг мунособати жуда ёмон эди. Кейин вақт ўтиб кўникдим: тушунча ўзгаради ва энди ҳеч нарсага эътибор ҳам қаратмайсан киши. Одамлар, сен ўзинг қанақа инсон эканлигинга кўпрок қарашаётганини кўрасан. Агар қандайдир ножўя қилиқ бўлса ҳам, мен буни аниқроғи инсоннинг фикри торлиги деб баҳолайман: айримларга жахл ва хасад ҳиссини бировни хафа қилиш мумкин бўлган мавзуга ўтказиш осонроқ.
Мен учун ғамгин вазият , ишлаганимиз учун хаққимизни беришлари керак эди, аммо иш берувчи эса ойликни қаттиқ ушлаб қолганида юзберганди. Каравот остида майда пул излар эдик, бир рубль топиш катта бахт эди. Бу 2004-йил эди. Бир сиқим майда пулга ҳамма учун бир батон нон сотиб олардик. Кейин мен пул асраб қўйишни ўргандим.
Хотиним билан техникумда танишганмиз, у менинг гуруҳимда бир курс пастда ўқирди. Яхши сухбатлашишни бошладик, у мен билан тоғларга борган эди ва кейин бирга Москвага кўчиб ўтдик. Биз у пайтлар фақат учрашиб юрардик, бироқ у менинг хотиним бўлишини билар эдим, феьл-атворига қараб ҳис қилганман. Бизнинг бир боламиз бор, Тимур, 3,5 ёшда. Хотиним ҳам шу касбда, мен билан ишлашни жуда сўраган. Мен бу фикрдан уни қайтарардим, аммо кейин барибир ўргатишни бошладим. У тез ўрганди, аммо унга арқонларни илиш ва оғир юк ташиш қийин. Буни мен қиламан. У эса деразаларни тез ювади ва бу унга жуда ёкади.
Саноат альпинистининг бу ердаги маоши Ўзбекистондагидан 10 баравар фарқ қилади.У ерда минг доллар ишлаб топиш учун жуда кўп машаққат ила тер тўкиш керак, бу ерда эса осонрок.
Оила ва озодлик мени энг бахтиёр инсон қилади. Душанбадан жумагача ишламасдан, режалаштириб дам олиш куни олиб биламан. Менга бу жуда ёкади.
Отабек с коллегой Александром вывешиваются на фасад на 86 этаже башни. Фото: Виталий Кавтарадзе / специально для «Новой»
Поддержите нашу работу!
Нажимая кнопку «Стать соучастником», я принимаю условия и подтверждаю свое гражданство РФ
Добавьте в Конструктор подписки, приготовленные Редакцией, или свои любимые источники: сайты, телеграм- и youtube-каналы. Залогиньтесь, чтобы не терять свои подписки на разных устройствах